Узбек O'zbek
Фаластиннинг Ўзбекистонга қарши таркибида Испания ва Швейцария чемпионатларида тўп тепадиган футболчилар бор
Сешанба, 27 Август
5173

Фаластин миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Сингапурга қарши ўйинлар учун ташкил этилган йиғинга 28 нафар футболчини чақирди.

Улар орасида Испания, АҚШ, Миср, Марокаш ва Швейцария чемпионатларида тўп тепадиган ўйинчилар ҳам бор.

Фаластин миллий жамоасига чақирилган футболчилар қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Товфиқ Али (Ал-Амъарий), Ромий Ҳамадий (Ҳилол Ал-Қудс), Наим Абу Акир (Аҳлий Ал-Ҳалил)

Ҳимоячилар: Муса Фаравий (Ҳилол Ал-Қудс),  Абдулатиф Баҳдарий (Марказ Балата), Ёсир Ҳамид Маёр (Португалете – Испания),  Абдуллоҳ Жобир (Ҳилол Ал-Қудс), Аҳмад Зурайқий (Марказ Балата), Муса Салим (Шабаб Ал-Ҳалил), Валид Қамбар (Жабал Ал-Мукабир)

Яримҳимоячилар: Ҳайсам Хайруллоҳ (Палестиниан Форсэс), Аҳмад Абу Ҳадижа (Ал-Бира), Маҳмуд Абу Варда (Марказ Балата), Муҳаммад Рашид (Ал-Бира),  Муҳаммад Ямин,  Муҳаммад Дарвиш (иккаласи – Ҳилол Ал-Қудс), Шодий Шаъбон (Аҳли Ал-Ҳалил), Назмий Албадавий (Норс Каролина - АҚШ), Тамир Сиам (Ҳасаниа Акадир – Марокаш), Самиҳ Мароба (Ал-Амъари), Ислом Батрон (Ал-Жазира)

Ҳужумчилар: Маҳмуд Вадий (Ал-Масрий – Миср),  Ҳолид Салим (Марказ Балата), Солиҳ Шиҳада (Тун - Швейцария), Ўдай Даббағ (Ас-Салмия).

Эслатиб ўтамиз, Фаластин миллий жамоаси 5 сентябрь куни Ўзбекистон билан ўз майдонида, 10 сентябрь куни Сингапур билан сафарда беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз