Узбек O'zbek
Тухель: «Неймарнинг қолишини хоҳлайман»
Душанба, 26 Август
2092

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель шогирди Неймарнинг жамоада қолишини истаётганини айтди.

«Мен Неймарни жамоада олиб қолишни истаётганимни Леонардо (клуб спорт директори – таҳр.) яхши билади.

Вазият ноаниқлигича қолмоқда, масалани иложи борича тезроқ ойдинлаштириш керак. У – жуда зўр ўйинчи ва биз учун муҳим», – деди Тухель.

Аввалроқ сўнгги пайтларда бразилиялик футболчи ва клуб спорт директори Леонардо орасидаги муносабат илиқлашгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Париж гранди «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Вильфрид Заани Неймарга ўринбосар сифатида кўраётгани ҳақида маълумот бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз