Узбек O'zbek
ОКМК футзалчилари Осиё чемпионатидаги ютуғи учун 200 миллион сўм мукофот олишди
Душанба, 26 Август
2058

Олмалиқнинг ОКМК клуби футзалчилари Осиё чемпионатидаги тарихий натижаси учун пул мукофоти ва совғалар билан тақдирланишди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Александр Петров бошчилигида қитъа чемпионатида 4-ўринни қўлга киритган жамоага умумий ҳисобда 200 миллион сўм пул мукофоти ва планшет берилди. Совғаларни клуб бош директори Мухтор Қурбонов топширди.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК футзалчилари 2019 йили Таиландда ўтказилган клубларларо Осиё чемпионатида кучли тўртликка киришди. Бу ўзбек клублари ичидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич бўлди. 2012 йили Тошкентнинг «Ардус» клуби Осиё чемпионати финалига чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз