Узбек O'zbek
Лига 1. «ПСЖ» йирик ғалабага эришди
Душанба, 26 Август
3640

«Пари Сен-Жермен» Франция чемпионатининг 3-тур ўйинида ўз уйида «Тулуза»ни қабул қилди ва 4:0 ҳусобида йирик ғалабага эришди. Эътиборлиси, амалдаги чемпион барча голларни 2-бўлимда уришга эришди.

Парижликлар таркибида Эрик Шупо-Мотинг ва Маркиньослар тўп киритишди. Шупо-Мотинг дубл муаллифига айланганини қайд этиш лозим. Яна бир голни эса «Тулуза» ҳимоячиси Матьё Гонсалвес ўз дарвозасига уриб қўйди.

«ПСЖ» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 6тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Тулуза» эса 4 очко билан 8-ўринга жойлашган.

Кейинги турда парижликлар «Метц» меҳмони бўлишса, «Тулуза» ўз уйида «Амьен»ни қабул қилади. Ўйинлар 30 август куни бўлиб ўтади.

Лига 1, 3-тур
25 август
ПСЖ – Тулуза 4:0

«Парк де Пренс»
Голлар: 1:0 – 50 Шупо-Мотинг, 2:0 – 55 Гонсалвес (автогол), 3:0 – 75 Шупо-Мотинг, 4:0 – 83 Маркиньос.
Амалга оширилмаган пенальти: Ди Мария (71)
ПСЖ: Ареола, Дагба, Маркиньос, Диалло (Тиаго Силва, 40), Бернат, Верратти, Гейе, Ди Мария, Сарабия, Кавани (Шупо-Мотинг, 14), Мбаппе (Загре, 66).
Тулуза: Рейне, Гонсалвес (Саид, 71), Диаките, Силла, Амьен-Аду, Морейра, Градель, Сангаре, Ванкёр (Доссеви, 60), Макенго, Кулурис (Лейя-Исека, 60).
Огоҳлантиришлар: Сангаре (56)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз