Узбек O'zbek
Ла Лига. «Барселона» 7 та гол урилган ўйинда «Бетис»ни енгди. Гризманнда дубль
Душанба, 26 Август
2994

Ла Лигада 2-турнинг охирги ўйини якунланди. Ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилган «Барселона» 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликлар сафида Антуан Гризманн иккита гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.

Жамоаларнинг «Камп Ноу»да ўтган йилги ўйинида ҳам 7 та гол урилган ва унда «Бетис» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа Мессисиз ўйнаган «Барселона» реванш олишни уддалади. «Бетис» сафида Набил Фекир ҳам илк голини уришга эришди. «Барселона» мавсумдаги очколар сонини очган бўлса, «Бетис»да ҳамон 0 очко қолди.

Ла Лига. 2-тур
Барселона – Бетис 5:2

Голлар: Гризманн (41, 50), Карлес Перес (56), Альба (60), Видаль (77) – Морон (79), Фекир (15).
Барселона: тер Стеген, Лангле, Пике, Семеду, Серджи Роберто, Рафинья (Фирпо, 81), де Йонг, Карлес Перес (Фати, 78), Бускетс (Видаль, 74), Альба, Гризманн.
Бетис: Дани Мартин, Бартра, Сидней, Эмерсон, Педраса, Гуардадо (Хоакин, 61), Вильям Карвалью, Тельо (Каптум, 61), Каналес (Лайнес, 75), Фекир, Морон.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз