Узбек O'zbek
Европа чемпиони Москва клубига ўтишга яқин
Душанба, 26 Август
1992

«Интер» яримҳимоячиси Жоау Мариу фаолиятини Москванинг «Локомотив» клубида давом эттириши мумкин, деб ёзади Sky Sport Italia журналисти Жанлука Ди Марцио.

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик футболчи Москва клубига ўтишга яқин. Бунгача Жоау Мариуга Москванинг яна бир клуби «Динамо» ҳам қизиқаётганлиги айтилганди.

Ўтган мавсумда яримҳимоячи А Серияда 20та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. Жоау Португалия миллий жамоасида жами 40та ўйин ўтказган ва 2016 йили жамоа билан бирга Европа чемпионига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз