Узбек O'zbek
Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин «ПСЖ» ҳужумчисиз қолди
Душанба, 26 Август
3932

«ПСЖ» клуби Чемпионлар Лигаси 2019/20 мавсумининг 1-турида ҳужумчилари хизматидан фойдалана олмаслиги мумкин.

Франциялик Килиан Мбаппе ва уругвайлик Эдинсон Кавани жароҳати туфайли 3-4 ҳафтага сафдан чиққан. Неймар эса Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсуми 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:3) қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун олган дисквалификациясини ўтамоқда.

Агар Мбаппе ва Кавани 17-18 сентябргача тиклана олмаса, «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида ёшлар таркиби футболчилари хизматидан фойдаланишга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичига 29 августда қуръа ташланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз