Узбек O'zbek
Месси «Бетис»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади
Якшанба, 25 Август
3734

«Барселона» ҳужумчилари Лионель Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеле Испания чемпионатининг 2-турида «Бетис»га қарши кечадиган ўйин заявкасига киритилмади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган.

Форвардлар жароҳатлардан тикланиш жараёнини давом эттиришмоқда. Бир неча ҳафта олдин қўлини жароҳатлаб олган Нето ҳам ҳамон лазаретда қолмоқда.

«Барселона» заявкасига 16 ёшли ҳужумчи Ансу Фати киритилган. Мураббийлар штаби қарорига кўра, бу ўйинда ҳимоячилар Тодибо ва Ваге, шунингдек яримҳимоячи Аленья майдонга тушмайди.

Ўйин учун заявка:

Дарвозабонлар: тер Штеген, Пенья

Ҳимоячилар: Семеду, Пике, Лангле, Альба, Умтити, Фирпо

Яримҳимоячилар: Ракитич, Бускетс, Артур, Рафинья, Роберто, де Йонг, Видаль

Ҳужумчилар: Гризманн, Фати

«Барселона» — «Бетис» учрашуви 25 август куни кечқурун бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз