Узбек O'zbek
Франция чемпионати. «Монако» 40 дақиқа бир киши кам ўйнаб, дуранг қайд этди
Якшанба, 25 Август
765

Франция чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўз майдонида «Ним»ни қабул қилган «Монако» 2:0 ҳисобида олдинга бораётиб ғалабани қўлдан чиқарди. 55-дақиқада Жемерсон майдондан четлатилди ва князлик жамоаси бир киши кам бўлиб қолди. Шундан сўнг «тимсоҳлар» иккита гол уришди. «Монако»нинг голларига жамоанинг янги футболчилари Виссам бен Йеддер ҳамда Ислом Слимани муаллифлик қилишди.

Франция Чемпионати. 3-тур
«МОНАКО» — «НИМ» 2:2
Голлар: Ислом Слимани (39), Виссам бен Йеддер (45+1) — Ромен Филиппото (70), Ауэке Денкей (82).

Монако: Лекомт, Жемерсон, Глик, Бадиашиле, Балло-Туре, Желсон Мартинш, Адриен Силва (Траоре, 83), Головин, Оньекуру (Панзо, 74), Бен-Йеддер (Жил Диаш, 58), Слимани.
Ним: Бернардони, Алакуш, Ландр, Мигель, Паки, Фомба (Сарр, 69), До (Денкей, 81), Валль (Дульевич, 60), Ферхат, Рипар, Филиппото.
Четлатиш: Жемерсон (55).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз