Узбек O'zbek
«Бавария» қизиқаётган ҳужумчи жамоаси билан шартномани узайтирди
Якшанба, 25 Август
1148

Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер «РБ Лейпциг» билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилди.

23 ёшли футболчинг янги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Ҳужумчи «РБ Лейпциг» клубида 2016 йилдан бери ҳаракат қилади. Ҳозиргача жамоа сафида 116та расмий ўйинда қатнашиб, 62та гол урди ва 28та голга ассистентлик қилди.

Вернерга «Бавария» даъвогарлик қилаётган эди. Мюнхен клуби ҳужумчини кейинги йил ёзида эркин агент сифатида таркибига қўшиб олмоқчи эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз