Узбек O'zbek
А Серияда қувлашмачоқ. «Наполи» 3та гол ўтказиб ғалаба қозонди
Якшанба, 25 Август
4888

Италия чемпионатининг 1-турида «Фиорентина» «Наполи»ни қабул қилди. Флоренциядаги «Артемио Франки» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида Эрик Пульгар пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очганди. Бўлим якунигача Дрис Мертенс ва Инсинье (пенальти) биттадан гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳимоячиси Никола Миленкович Пульгарнинг пасидан кейин ҳисобни тенглаштиришга эришди. Лекин бир неча дақиқа ўтиб Хосе Кальехон «Фиорентина» дарвозасини ишғол қилди, уни Инсинье голли пас билан таъминлади. 65-дақиқада Кевин-Принс Боатенг гол уриб, яна ҳисоб тенглашди. Аммо 67-дақиқада Инсинье яна гол уриб, «Наполи»га ғалаба келтирди.

2-турни «Наполи» 31 август куни «Ювентус»га қарши сафарда ўтказади.

Италия чемпионати. А Серия
1-тур
«Фиорентина» — «Наполи» — 3:4
(1:2)
Голлар: Пульгар, 9 — пенальти (1:0). Мертенс, 38 (1:1). Инсинье, 42 — пенальти (1:2). Миленкович, 51 (2:2). Кальехон, 56 (2:3). Боатенг, 65 (3:3). Инсинье, 67 (3:4).
«Фиорентина»: Дронговски, Пеццела, Венути, Лирола, Миленкович, Бадель (Бенасси, 73), Кастровилли, Пульгар, Кьеза, Влахович (Боатенг, 61), Соттиль (Рибери, 77).
«Наполи»: Мерет, Манолас, Мариу Руй (Гулям, 71), Кулибали, Ди Лоренцо, Аллан (Эльмас, 71), Зелиньски, Руис, Кальехон, Мертенс (Хюсай, 84), Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Кальехон, 19. Аллан, 19. Мариу Руй, 24. Зелиньски, 90+1. Боатенг, 90+3. Пеццела, 90+5.
Ҳакам: Масса (Италия).
24 август. Флоренция. «Артемио Франки» стадиони.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз