Узбек O'zbek
«Зенит» Россия чемпионатида илк марта ютқазди
Шанба, 24 Август
2393

Россия Премьер-Лигасида 7-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

Пешқадам «Зенит» сафарда «Уфа» билан ўйнади ва кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ягона гол 79-дақиқада Фомин томонидан урилди. 

Бу питерликларнинг чемпионат доирасидаги илк мағлубияти бўлди. Бунгача «Зенит» 4та ўйинда ғалаба қозониб, 2 марта дуранг ўйнаган эди.

Бу натижадан сўнг, «Зенит» 14 очко билан 1-ўринда, «Уфа» эса 10 очко билан 9-ўринда бормоқда.

РПЛ, 7-тур
Уфа – Зенит 1:0 (0:0, 1:0)
24 август, «Нефтяник» стадиони
Гол: 1:0 – 79 Фомин. 
Уфа – Беленов, Табидзе (Аликин, 85), Неделчару, Пуцко, Сухов, Карп, Гиоргобиани, Емельянов (Тилль, 66), Фомин, Йокич, Козлов (Бизяк, 27).
Зенит – Лунев, Дуглас Сантос, Ракицкий, Смольников (Жирков, 83), Иванович, Ригони (Сутормин, 70), Ерохин (Кузяев, 63), Оздоев, Барриос, Азмун, Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Оздоев (35), Ерохин (46), Фомин (52), Карп (53), Беленов (76), Иванович (87), Ракицкий (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз