Узбек O'zbek
«Стяуа» президенти: «Агар гол ўтказиб юборсак, калламни кесиб ташлайман»
Шанба, 24 Август
8251

Руминиянинг «Стяуа» клуби президенти Жижи Бекали Европа Лигаси саралашидан ўрин олган Португалиянинг «Гимарайнш» клубига қарши ўйиндан олдин жуда дадил баёнот берди.

Бухарестда ўтган дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Жавоб баҳси 29 августда Португалияда бўлади.

«Рақибимиз жуда кучсиз, улар мени қўрқитолмайди. Агар қаторасига уч кун ўйнасак ҳам улар бизга гол уролмайди. Агар рақиб бизга гол урса, калламни кесиб ташлайман», - деди Бекали.

Бекали 1958 йилда туғилган. У ватанида сиёсатчи, тадбиркор ва асосан шов-шувли, оламшумул баёнотлари билан танилган. Руминия ТВ томонидан тузилган «Руминиянинг энг буюк шахслари» рўйхатида 13-ўринга лойиқ кўрилган. 2003 йилдан бери «Стяуа» клубига президентлик қилмоқда. 2013-2016 йилларда қамоқда ўтирган бўлса-да, клубни бошқаришда давом қилган. Унинг қўл остида жамоа 5 марта Руминия чемпиони, 2 марта Кубоги соҳиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз