Узбек O'zbek
«Бетис» мураббийи: «Умид қиламанки, Месси шамоллаб қолади»
Шанба, 24 Август
3452

«Бетис» бош мураббийи Руби Ла Лига 2-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди

«Менимча Месси илк дақиқалардан майдонга тушади. Бу менинг фикрим.

Аммо унинг жароҳат олишини эмас, шамоллаб қолишини ва ўйинда иштирок этмаслигини афзал кўрардим.

Биз ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўришимиз лозим. Чунки уларнинг ҳар бир футболчиси кучли. Агар рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда майдонга тушсанг, 0:1 ҳисобида ютқазасан. Қўрқмасдан ўйнаш керак, аммо аҳмоқона хатолардан сақланиш лозим», - деб Руби сўзларини келтирмоқда Goal. 

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси кичик жароҳати туфайли Ла Лиганинг 1-турини ўтказиб юборган эди. Унинг «Бетис»га қарши ўйинда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди.

«Барселона» - «Бетис» ўйини 25 август куни соат 23:55да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз