Узбек O'zbek
«Барселона» уругвайлик футболчини сотиб олишга яқин
Шанба, 24 Август
5246

«Ювентус» яримҳимоячиси Родриго Бентанкур фаолиятини “Барселона»да давом эттириши мумкин, деб ёзади TyC Sports.

Маълум қилинишичa, 22 ёшли уругвайлик футболчи каталонияликларга 60 млн еврога тушади.

Шу билан бирга, «Ювентус» бу сумманинг атиги ярмини олади. Қолган 30 млн еврога футболчининг собиқ клуби «Бока Хуниорс» эгалик қилади.

Ўтган мавсумда Бентанкур А Серияда жами 31та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз