Узбек O'zbek
Ўзбекистон U16 жамоаси халқаро турнирда Сербия U16 жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
Жума, 23 Август
4296

Ўзбекистон U16 жамоаси Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилаётган «Star Way» номли Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этмоқда.

Футболчиларимиз дастлабки турда Туркия ўсмирлари билан беллашиб, 2:3 ҳисобида ютқазишган эди.

Иккинчи турда Азамат Абдураимов шогирдлари Сербия U16 жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинни 25 август куни Россия ўсмирларига қарши ўтказишади.

«Star Way» номли Валентин Иванов хотира-турнири
21 август
Туркия U16 – Ўзбекистон U16 3:2
Голлар: Ўзтурк (15), Бўстон (45), Ўзгенер (53) - Шаҳзод Акрамов (77), Алишер Хайруллаев (80)

23 август 
Ўзбекистон U16 – Сербия U16 3:0
Голлар: Рустам Турдимуродов (5), Шахзод Акрамов (65), Сардор Хожибоев (75)

25 август 
20:00 Россия U16 – Ўзбекистон U16

Эслатиб ўтамиз, барча ўйинлар Москвадаги «Чертаново» аренасида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз