Узбек O'zbek
Роналду Фелиш ҳақида: «Мен унга ишонаман. У танқидларга ҳам тайёр туриши керак»
Жума, 23 Август
3797

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Атлетико» яримҳимоячиси бўлган ватандоши Жоау Фелиш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен унга қаттиқ ишонаман. У катта салоҳиятга эга бўлган ажойиб футболчидир. Шунга қарамасдан, у янада яхши бўлиши учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиши керак.

Бу Жоауга ҳам, Бернарду Силвага ҳам тегишли, ҳа, Бернарду нисбатан каттароқ. Менда уларнинг иккиси ҳам муваффақиятга эришишига шубҳа йўқ.

Фелиш кучлироқ лигага ўтди. У энди бошқа футболчилар билан ёнма-ён тўп суради, унинг рақиблари ҳам энди бошқа футболчилар.

У танқидларга руҳан тайёр бўлиши керак, у бундай муаммога дуч келиши мумкин», – деган Роналду TVI учун берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз