Узбек O'zbek
«Наполи» Лосано трансферини эълон қилди
Жума, 23 Август
1317

ПСВ ҳужумчиси Ирвинг Лосано «Наполи» футболчисига айланди.

Неаполликлар клуби расмий сайти ушбу 24 ёшли футболчини трансфер қилгани ҳақида эълон қилган. 

Лосанонинг трансфер «Наполи»га 38 миллион еврога тушади. ПСВ эса ўз навбатида бу маблағнинг 20 фоизини футболчининг собиқ клуби «Пачука»га ўтказиб беради. Трансфер учун футболчининг агенти Мино Райола 5 миллион евро миқдорида комиссия пули олади.

Мексикалик футболчи «Наполи» билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. 

ОАВ маълумотига кўра, Лосано янги клубида йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош олади.

Лосано Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 30 учрашувда майдонга тушиб, 17 гол урган ва 12 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз