Узбек O'zbek
16 ёшли Лионель Месси Норвегия клуби билан шартнома имзолади
Жума, 23 Август
4953

Норвегия учинчи дивизиони вакили «Юнкерен» клуби 16 ёшли Лионель Месси билан шартнома имзолади. 

Аслида у Даниэль Аре Кнутсен бўлиб, аввалроқ «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйинидан ҳайратга тушиб, ўз исми шарифини ўзгартирган эди.

«Лионель Месси – энг севимли футболчим ва маълум вақтгача унинг исмини олиб туришни режалаштирганман. Аммо ўз ўйинимни намойиш қилиш учун бор кучимни сарфлайман. Унга бироз ўхшаб кетишимни сезиш мумкин, бироқ иқтидорим уники каби катта эмас», — деб норвегиялик футболчи сўзларини келтирмоқда VG.

«Аввал бизга Криштиану Роналду кераклиги ҳақида ҳазил қилган эдим. Месси биринчи навбатда ёшлар жамоасида тўп тепади. Аммо умид қиламизки, якунда асосий жамоага ўтишга эришади», — деди «Юнкерен» бош директори Рунар Бо Эриксен.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз