Узбек O'zbek
Зидан Хамесдан мамнун, у фақат бир сабаб туфайли кетиши мумкин
Пайшанба, 22 Август
7096

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг Хамес Родригес ҳақидаги фикри яхши томонга ўзгарган, деб ёзади АS.

Франциялик мутахассис клуб раҳбариятига 28 ёшли футболчининг машғулотлардаги ҳаракатларидан мамнунлигини айтган.

Зидан «Сельта» билан ўйинда колумбиялик футболчини захирадан туширмоқчи эди, аммо Лука Модричнинг четлатилиши туфайли мураббий ўз режасини амалга ошира олмади. Энди уни Ла Лиганинг 2-турида «Вальядолид»га қарши ўйинда майдонга туширмоқчи.

Хабар қилинишича, Хамеснинг клубдаги ўрни Неймар, Пол Погба ва Бруно Фернандешларнинг эҳтимолий трансферларига боғлиқ. Агар «Реал» ёзда ушбу футболчилардан бирини қўлга киритса, Хамес клубни тарк этадиганлар рўйхатига тушиб қолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз