Узбек O'zbek
Роналду Месси билан рақобати ҳақида гапириб, у билан тушлик қилишга тайёрлигини айтди
Пайшанба, 22 Август
10073

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдудан «Барселона»даги ҳамкасби Лионель Месси билан рақобати тўғрисида фикр билдиришни сўрашди.

«Унинг карьерасига ҳақиқатан ҳам тан бераман. Испаниядан кетганимни хурсандчилик билан қабул қилмаганини айтганди, чунки орамиздаги рақобатни у ҳам қадрларди.

Ўртамиздаги рақобат яхши нарса, лекин бу фақат футболдагина мавжуд эмас. Баскетболда Майкл Жорданнинг рақиблари бўларди, Формула-1`да эса Айртон Сенна ва Ален Прост…

Спортнинг барча турларидаги йирик қарама-қаршиликни бирлаштириб турадиган ягона нарса – уларнинг барчаси соғлом рақобат.

Шубҳасиз, Мессининг борлиги мени янада кучлироқ қилади ва аксинча. Мен совринлар ютганимда, бу нарса уни руҳлантириши керак. Худди шу каби, унинг ғалабалари менда шижоат уйғотиши лозим.

Месси билан профессионал муносабатимиз аъло даражада. Чунки 15 йилдан буён у билан бир хил онларни бошдан кечирдик.

У билан ҳеч қачон бирга тушлик қилмаганман, лекин келажакда нега энди ундай бўлмаслиги керак экан? Ҳеч қандай муаммосиз рози бўлган бўлардим», – деди Роналду Португалиянинг TVI радиосига берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз