Узбек O'zbek
Охирги марта 9 йил олдин гол урган 39 ёшли хитойлик футболчи испан клубига ўтди
Пайшанба, 22 Август
6107

Испания иккинчи дивизиони Сегундада ҳаракат қиладиган «Понферрадина» клуби 39 ёшли хитойлик Гао Лэйлеюни ўз сафига қўшиб олди. Қизиғи, бу футболчи Хитойда ҳам машҳур эмас ва ҳеч қачон миллий жамоа сафида ўйнамаган.

Бу футболчининг Сегунда жамоаси аъзосига айлангани бизнес билан боғлиқ. Клубнинг хитойлик ҳамкорлари бу футболчини қўшиб олишни тавсия қилган. Гао Лэйлеюга маошни ҳам хитойлик ҳамкорлар тўлаб беради. Бу футболчини олиб келишдан мақсад Хитой бозоридагиларнинг эътиборини тортиш эканини клуб расмийлари яширмаяпти.

Гао Лэйлею 2016 йилда Испания қуйи лигаларида бир нечта ўйинда майдонга тушган ва испан футболига бегона эмас. Яриморол клублари хитойлик инвесторларнинг эътиборини тортиш учун хитойлик футболчи олишлари янгилик эмас. Масалан У Лей ўтган йил 2 миллион евро эвазига «Эспаньол»га ўтган ва бу жамоанинг ўйинларини 40 миллионлаб томошабин кўриши одатга айланди.

Аммо У Лейдан фарқли ўлароқ Гао Лэйлею тўпурарлиги билан мақтана олмайди. Масалан Одил Аҳмедов билан «Шанхай СИПГ»да бирга ўйнаган У Лей Каталония клуби сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голда қатнашган. Гао Лэйлею эса фаолиятидаги охирги голни 2010 йилда урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз