Узбек O'zbek
Месси умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди
Пайшанба, 22 Август
902

«Барселона» cардори Лионель Месси жароҳатидан тикланиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

32 ёшли аргентиналик юлдуз 21 август куни тонгги машғулотларни алоҳида ўтказган, кечки машғулотларда эса умумий гуруҳга қўшилган. Агар якшанба куни бўлиб ўтадиган «Бетис»га қарши ўйингача футболчининг соғлиғида муаммолар бўлмаса, катта эҳтимол билан Лео 2-тур баҳсида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Месси мавсумолди машғулотларидан бирида болдир мушакларидан жароҳат олганди. У тикланиш жараёни туфайли АҚШдаги ўртоқлик ўйинлари ва Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Атлетик»ка қарши (0:1) баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.  

Маълумот учун, «Барселона» – «Бетис» ўйини 25 август куни «Камп Ноу»да Тошкент вақти билан душанбага ўтар кечаси 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз