Узбек O'zbek
Манжукич Испанияга қайтиши мумкин
Пайшанба, 22 Август
3150

«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич фаолиятини яна Испанияда давом эттириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Марио Турин клубига «Атлетико»дан ўтган.

Goal хабарига кўра, «Барселона» 33 ёшли футболчига қизиқмоқда. Каталонияликлар хорватиялик футболчи Лионель Месси, Луис Суарес, Усмон Дембелелар жароҳатланган вазиятда ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Бундан ташқари, «Ювентус» «Барса»нинг чап қанот ҳимоячиси Хуан Мирандага қизиқяпти.

Томонлар музокаралар олиб боришмоқда, аммо ҳали расмий қарорлар қабул қилинмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз