Узбек O'zbek
Салоҳ: «Клопп ЕЧЛдаги чемпионликни энди унутишимиз кераклигини айтди»
Чоршанба, 21 Август
1971

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсум бошланишидан олдин бош мураббий Юрген Клопп футболчиларга нима дегани ҳақида гапириб берди.

«Клопп бизга: «Қаттиқ ишлашда давом этинг. Агар соврин ютишни хоҳласангиз, ўтган мавсумга қараганда кўпроқ меҳнат қилишингиз ва камтар бўлишингиз керак.

Ҳа, Чемпионлар лигасидаги ғалаба ортда қолди. Бу ўтган мавсум эди, энди уни унутинг. Янги совринлар учун курашинг», – деб айтди.

«Ливерпуль»дек клубда ўйнасангиз, сиздан кўп нарсани кутишади, совринлар ютишингиз керак. Футболда доим шундай. Мухлислар ўз клублари кубок ютишини исташади», – Салоҳнинг сўзларини келтиради Mirror.

«Ливерпуль» ўтган 2 турдан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда, АПЛ турнир жадвалини бошқариб турибди. Жамоа кейинги турни 24 август куни ўз майдонида «Арсенал»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз