Узбек O'zbek
Роналду: «Ҳозир ҳар қандай футболчи бирор каромат кўрсатмаган бўлса ҳам, 100 млн евро туради»
Чоршанба, 21 Август
7535

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду замонавий футболдаги трансфер нархлари ҳақида салбий фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, футболчиларнинг нархлари ҳаддан ташқари оширилган.

«Замонавий футболда ҳисоб-китоб қилиш қийин. Потенциалга ҳам катта қиймат тикилади, ҳозирги футбол сиёсати аввалгисидан фарқ қилади. Энди ҳар қандай ўйинчи бирор-бир каромат кўрсатмаган бўлса ҳам, 100 млнга тенг.

Албатта, Жоау Фелиш трансфери бундан мустасно. Футболда пул кўп. Энди дарвозабон ва ҳимоячилар 70-80 млн туриши мумкин. Мен бунга қўшилмайман, аммо бу – биз яшаётган дунё. Биз уни ҳурмат қилишимиз керак», – дея Роналдунинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Жоау Фелиш Лиссабоннинг «Бенфика» клубидан Мадриднинг «Атлетико» клубига 126 млн евро эвазига кўчиб ўтди ва трансфер нархи бўйича Роналдуни ортда қолдириб, тарихдаги энг қиммат португалиялик футболчига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз