Узбек O'zbek
Криштиану Роналду: «Бу мавсум фаолиятимдаги сўнггиси бўлиши мумкин»
Чоршанба, 21 Август
13491

Жорий мавсум «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду учун профессионал фаолиятидаги охиргиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда у Португалиянинг TVI радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Буни билмайман. Эҳтимол, келаси йил фаолиятимни тугатарман... Лекин 40-41 ёшгача ҳам ўйнай олишим мумкин.

Аниқ билмайман. Доим айтадиганим – ўтиб бораётган лаҳзалардан завқланиш керак. Менга жуда зўр имкон берилган ва мен ундан баҳраманд бўлишда давом этмоқчиман», – деди 7-рақам эгаси.

«Ўрнатган рекордлари меникидан кўпроқ бирор футболчи борми? Бўлмаса керак», – деб қўшимча қилган у.

Маълумот учун, Криштиану фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клубларида ҳам ўйнаган, жами 29та жамоавий совринни қўлга киритган. У ЕЧЛ ва Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистент саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз