Узбек O'zbek
Рибери «Фиорентина»га ўтди
Чоршанба, 21 Август
2371

«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси Франк Рибери «Фиорентина» билан шартнома имзолаш учун Флоренцияга келди.

«Фиорентина»нинг кўплаб мухлислари 36 ёшли хавбекни кутиб олиш учун чиқишган.

Риберининг айтишича, «Бавария»га у билан бир вақтда келган собиқ жамоадоши Лука Тони унинг айни шу клубни танлашига туртки берган. Италиялик собиқ ҳужумчи 2012-2013 йилларда «Фиорентина»да ўйнаган эди.

«Бу ердалигимдан хурсандман. Оилам билан келдим. Ўтган ҳафта давомида «Фиорентина» билан музокара ўтказиб, Лука Тони билан ҳам маслаҳатлашдим. У «Фиорентина»ни чиройли шаҳарда жойлашган ажойиб жамоа деб таърифлади», – дея Риберининг сўзлари келтирилган журналист Жанлука ди Марционинг сайтида.

Франциялик юлдуз эртага оқшомда янги жамоаси билан 2 йиллик шартномага имзо чекади.

Маълумот учун, флоренцияликлар жамоаси ўтган мавсум А Серияда 16-ўринни олган, Италия кубогида эса ярим финалгача етиб борганди.

2019 йил апрелида клубни икки йил бошқарган мураббий Стефано Пиоли истеъфога чиқарилиб, ўрнига Винченцо Монтелла тайинланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз