Узбек O'zbek
Ренату Саншешга харидор топилди
Чоршанба, 21 Август
3919

«Лилль» Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш учун таркибини кучайтиришга уринмоқда.

Француз клубининг асосий мақсадларидан бири «Бавария» яримҳимоячиси Ренату Саншеш бўлиб турибди, деб хабар беради Goal.

Эҳтимолий трансфер тафсилотлари ҳозирча номаълум. Португалиялик футболчининг ўзи доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини алмаштиришга тайёр.

Маълумот учун, «Бавария» Саншешни 2016 йил ёзида «Бенфика»дан 35 млн еврога сотиб олган эди. У ҳозирга қадар Мюнхен клубида жами 53та ўйинда қатнашиб, 2та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Ренату 2017/18 йилги мавсумни ижара асосида «Суонси»да ўтказган. 

22 ёшли хавбекнинг «Бавария» билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг трансфер бозоридаги нархи – 18 млн евро.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз