Узбек O'zbek
«Реал» Диасни 30 млн еврога сотмади
Чоршанба, 21 Август
3078

«Реал» ҳужумчи Мариано Диас учун 30 млн евро таклиф қилган «Монако»га рад жавобини берди.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг маълум қилишича, француз клуби эндиликда эътиборини «Лестер»дан жазоирлик Ислом Слиманига қаратган.

Франция чемпионатини кетма-кет иккита йирик мағлубият билан бошлаган ва бу ўйинларда рақиб дарвозасини ишғол эта олмаган «Монако» ҳужумчи излашда давом этмоқда.

Радамель Фалькао «Галатасарой»га ўтиб кетиши эҳтимоли юқори.

Графлик клуби аввалроқ Мауро Икарди трансферини ҳал эта олмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз