Узбек O'zbek
Муҳаммад Салоҳ VAR тизимини ёқтирмаслиги сабабини айтди
Чоршанба, 21 Август
4369

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ушбу мавсумдан АПЛда ҳам ишлатила бошланган ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимига қарши эканини маълум қилди.

«Мен «VAR»ни ёқтирмайман, бу фикрим ўзгармайди. Мен футболни ҳакамларнинг хатолари ва гоҳида ўйинчиларнинг тажовузкор ҳаракатлари билан яхши кўраман. Баъзан футболчиларни хавфли ҳаракатлардан асраш керак, мана шу «VAR»ни ишлатиш шартлигининг ягона сабаби. Шахсан мен футболни ҳакамларнинг камчиликлари, ўйинчиларнинг хатолари ва бошқа нарсалар билан қабул қиламан. Булар ўйиннинг қизиқарли бўлишига имкон беради.

«VAR»нинг таъсирига келсак, энди менга нисбатан ишлатилган қўполликлар учун пенальти кўпроқ берилади. Мана кўрасиз!», – деб Салоҳнинг сўзларини келтиради CNN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз