Узбек O'zbek
«Монако» АПЛдан Африка чемпионини ўз сафига қўшиб олди
Чоршанба, 21 Август
2172

«Лестер Сити» ҳужумчиси Ислом Слимани «Монако»га ўтди.

Француз клуби расмий сайтига кўра, 31 ёшли жазоирлик футболчи 1 йилга ижарага олинган. Муддат якунида «Монако» унинг тўла трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин.

Слимани ўтган мавсумни ҳам ижарада ўтказган – «Фенербахче»да ўйнаган эди. У Туркия чемпионатининг 15та ўйинида қатнашиб, битта гол урган.

Ҳужумчи 2012 йилдан буён Жазоир миллий жамоасига чақириб келинади. У бир ой олдин Африка миллатлари кубогида ғолиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, «Монако» Франция чемпионатининг дастлабки икки турида ҳам гол ура олмай, икки марта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Жамоа ҳужумчиси Радамель Фалькао «Галатасарой»га ўтиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ монегасклар Тьемуэ Бакайоко ва Мариано Диас трансферлари бўйича рад жавобини олгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз