Узбек O'zbek
Ирвинг Лосано «Наполи» билан битим имзолаш учун Италияга келди
Чоршанба, 21 Август
2179

ПСВ яримҳимоячиси Ирвинг Лосано тез орада «Наполи»га ўтади.

Football Italia хабарига кўра, 24 ёшли хавбек Италияга етиб келган. У Неаполь клуби билан 5 йиллик шартнома тузиши кутиляпти.

Трансфер суммаси 38 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, Эйндҳовен клуби Ирвингни 2017 йилда Мексиканинг «Пачука» жамоасидан сотиб олган. У илк мавсумида Эредивизияда 17та гол уриб, ПСВнинг чемпионликка эришишига ҳисса қўшган, ўтган мавсумда ҳам 17та гол ва 8та голли узатмага муаллиф бўлганди.

Мексикалик юлдуз миллий жамоа сафида 35та ўйин ўтказиб, 9та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз