Узбек O'zbek
«Интер» Икарди учун 65 млн евро тўлайдиган харидор билан келишиб қўйди
Чоршанба, 21 Август
5222

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Наполи»да давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Милан ва Неаполь клублари 65 млн евролик трансфер устида келишувга эришишган.

Шунга қарамай, таъкидланишича, Икарди ҳамон «Ювентус»дан таклиф кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «нерадзурри» Ромелу Лукакуни сотиб олгач, Маурога тегишли бўлиб келган 9-рақам унга берилган эди.

Италияда транфер ойнаси 2 сентябрь куни ёпилади.

Аввалроқ «Наполи» ПСВдан яримҳимоячи Ирвинг Лосанони 38 млн еврога сотиб олаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз