Узбек O'zbek
«Челси» Бакайокони собиқ жамоасига қўйиб юборишни хоҳламади
Чоршанба, 21 Август
1780

«Монако» собиқ яримҳимоячиси Тьемуэ Бакайокони ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага қайтармоқчи, дея хабар беради Goal.

Манбанинг хабарига кўра, монегаскликлар 25 ёшли футболчини ижарага олиш таклифини беришган, аммо рад жавобини олишган. «Челси»ни таклиф қиймати қаноатлантирмаган. Футболчининг ўзи эса «Монако»га қайтишни хоҳламоқда.

Бакайоко «Челси»га 2017 йил ёзида 40 млн евро эвазига «Монако»дан сотиб олинган эди. Яримҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида «Милан»да ўтказди. «Россонери» уни сотиб олиши мумкин эди, аммо футболчи бош мураббий Женнаро Гаттузо билан можарога йўлиқди.

Бакайоко «Монако»да 2014 йилдан 2017 йилгача ўйнаган. У 2016/17 йилги мавсумда жамоа билан Франция чемпионига айланган ва Европа Чемпионлар лигасининг яримфиналига қадар борган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз