Узбек O'zbek
«Барселона» Неймар тақдимотига тайёрланмоқда
Чоршанба, 21 Август
14387

Бразилиялик футболчи Неймар «ПСЖ»дан «Барселона»га қайтишга яқин, деб хабар беради Каталониянинг энг йирик RAC1 радиоси.

Манба хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокараларда олдинга сезиларли силжиш кузатилган, аммо ҳали тўлиқ келишув бўлгани йўқ.

Каталония клуби мухлисларнинг талабини қондириш учун аллақачон «Неймар» ёзувли футболкаларга буюртма берган.

Футболчи ҳам мухлислар учун видеомурожаат тайёрлашга улгурган, мазкур мурожаат келишув тузилганидан кейин эълон қилинади.

Айни вақтда Испаниянинг яна бир клуби «Реал» ҳамда Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам Неймарга даъвогарлик қилиб турибди.

«Қаймоқранглилар» ҳам «ПСЖ» билан музокара олиб бормоқда. Лекин парижликлар ҳам, футболчининг ўзи ҳам трансфер ёз охиригача амалга оширилишини истайди, аммо футболчисини қўйиб юбориши учун парижликлар клуби етарли даражада таклиф кутади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз