Узбек O'zbek
Балотелли Компанининг хайрлашув учрашувида «Манчестер Сити» учун ўйнайди
Чоршанба, 21 Август
8691

«Брешия» ҳужумчиси Марио Балотелли «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Венсан Компанининг хайрлашув учрашувида қатнашади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Бельгиялик футболчи шу йил ёзда «шаҳарликлар»ни тарк этиб, «Андерлехт»да ўйновчи мураббий сифатида иш бошлаганди.

Хайрлашув учрашуви 11 сентябрга белгиланган. Унда «Ман Сити» юлдузлари жамланган жамоага Пеп Гвардиола, АПЛ юлузлари тўпланган жамоага Роберто Мартинес мураббийлик қилади.

Балотелли бу баҳсда «Сити» шарафини ҳимоя қилади. У 2010-2013 йилларда шу клубда ўйнаб, 80та ўйинда 30та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз