Узбек O'zbek
Азарнинг «Реал»даги илк расмий ўйини «Сантьяго Бернабеу»да ўтиши мумкин
Чоршанба, 21 Август
3345

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар 14 сентябрь куни «Сантьяго Бернабеу»да бўладиган «Леванте»га қарши ўйинда Ла Лигадаги дебютини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

Вингер «Реал»нинг янги мавсумдаги илк расмий ўйинига бир кун қолганда машғулотлар вақтида ўнг оёғи сонидан шикастланган, унинг сафга қайтиши учун 3-4 ҳафта вақт керак бўлиши айтилганди.

Жароҳат туфайли Эден «қаймоқранглилар»нинг янги мавсумнинг учта ўйинида ёрдам бера олмаслиги аниқ. Вигодаги ўйиндан кейин жамоа 2-турда «Вальядолид»ни қабул қилади (24 август), сўнг «Вильярреал» меҳмони бўлади. ФИФА танаффусидан кейин эса 14 сентябрь куни «Леванте» Мадридда меҳмон бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз