Узбек O'zbek
«Ювентус»нинг асосий яримҳимоячиларидан бири Матюиди Саррининг режаларида йўқ
Сешанба, 20 Август
1119

«Ювентус» яримҳимоячиси Блез Матюиди ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши мумкин.

RMC маълумотига кўра, бош мураббий Маурицио Сарри 32 ёшли футболчини янги мавсум режаларига киритмаган. У Блездан кўра Эмре Жан, Миралем Пьянич ва Сами Хедира каби шогирдларига кўпроқ умид боғламоқда.

Матюидининг хизматларига «Монако», «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «ПСЖ» клубларида қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик хавбек «Ювентус»га 2017 йилда, «ПСЖ»даги 6 йиллик фаолиятидан сўнг келиб қўшилган эди.

Блез Матюиди ўтган мавсумда А Сериянинг 31та ўйинида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз