Узбек O'zbek
«Ювентус» Неймар трансфери бўйича музокараларга киришди
Сешанба, 20 Август
7684

«Ювентус» «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни ёзги трансфер ойнасида қўлга киритмоқчи.

Турин клуби 27 ёшли ҳужумчи учун курашга қўшилди ва аллақачон «ПСЖ» раҳбарияти билан музокаралар олиб борди, деб хабар беради Globo Esporte.

«Бянконери» раҳбарияти келишувга парижликлар қизиқиш билдираётган Пауло Дибалани ҳам қўшмоқчи.

Бунгача клублар аргентиналик футболчи трансферини муҳокама қилишган эди, энди  Неймар борасида гаплашмоқдалар.

Шунингдек, бразилиялик футболчига «Барселона» ва «Реал» ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз