Узбек O'zbek
Саррида зотилжам борлиги аниқланди
Сешанба, 20 Август
5914

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри зотилжам (ўпка яллиғланши) хасталигига чалинган. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти маълум қилди.

Шифокорлар 60 ёшли мураббийга махсус терапия тайинлашди. Яқин вақтларда Сарри жамоани бошқара олмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» Италия А Сериясининг 1-турини меҳмонда «Парма»га қарши ўтказади. Баҳс 24 август куни «Эннио Тардини» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Сарри «Ювентус»га шу йил июнида бош мураббий этиб тайинланганди. Италиялик мутахассиснинг шартномаси 2022 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Мураббий ўтган йили «Челси» клубини Европа лигасида чемпионлиа сари бошлаб борган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз