Узбек O'zbek
«ПСЖ» «Барса»нинг Неймар бўйича таклифини рад этади
Сешанба, 20 Август
7639

«ПСЖ» ўз футболчиси Неймарни ижарага бермоқчи эмас.

ESPN нашри маълумотига кўра, парижликлар клуби «Барселона»нинг кейинроқ сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича жўнатмоқчи бўлаётган таклифини рад этади.

«ПСЖ» «Барселона» Неймарни кейинги йил ёзида тўловни тўлиқ амалга олган ҳолда сотиб олишига ишонқирамаяпти. Парижликлар клубидагилар каталонлар суммани траншларга бўлиб юборишни режалаштирганини тахмин қилишмоқда, бундай вариант эса «ПСЖ»ни қониқтирмайди.

Бундан аввалроқ, ESPN нашри «Барселона» яқин вақтлар ичида Неймарни ижарага олиш бўйича Париж клубига таклиф жўнатмоқчилиги ҳақида хабар тарқатганди.

Каталонлар аввалига Неймар трансферига Филиппе Коутиньони қўшишмоқчи эди. Аммо кеча бу футболчи «Бавария»га ижараг берилгани расман эълон қилинди.

Шу туфайли «Барселона» тактикани ўзгартиришга мажбур бўлган. Клуб худди «Бавария» Коутиньо трансферида иш тутган ишни такрорлаб, Неймарни кейинроқ сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. 

Сўнгги хабарларга кўра, «Ювентус» «ПСЖ» билан Неймар трансфери бўйича музокара бошлаган.

Globo Esporte хабарига кўра, «бьянконери» ушбу трансферга парижликлар томонидан қизиқиш мавжуд бўлган Пауло Дибалани қўшишмоқчи.

Аввалроқ клублар аргентиналик футболчи трансфери бўйича музокара ўтказишганди, энди улар Неймар трансфери эҳтимолини муҳокама қилишлари мумкин.

Айни вақтда бразилиялик футболчига «Реал» томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз