Узбек O'zbek
Погба –АПЛ тарихидаги энг омадсиз пенальтичилардан
Сешанба, 20 Август
4095

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси, АПЛ 2-туридаги «Вулверҳэмптон» билан ўйинда (1:1) ўн бир метрлик нуқтадан гол ура олмаган Поль Погба, статистикага кўра, Премьер-лига тарихидаги энг омадсиз пенальти ижрочиларидан бири саналади.

«Чемпионат.com» маълумотига кўра, АПЛ ўйинларида 10 ва ундан кўпроқ маротаба пенальти тепган футболчиларнинг энг муваффақиятсизлари орасида Погба 6-ўринда туради.

Поль Англия чемпионатида жами 11 марта ўн бир метрлик нуқтадан зарба йўллаб, улардан 5тасида (36%) имкониятдан фойдалана олмаган.

Бу борада биринчи ўрин Хуан Пабло Анхелга тегишли, у 10та пенальтидан 5тасида адашган (50%). Иккинчи ўринда – Риёд Маҳрез, у амалга оширган 12та пенальтидан фақат 7таси голга айланган (42%).

Эслатиб ўтамиз, Вулверҳэмптондаги кечаги ўйиндан кейин «Юнайтед»нинг собиқ сардори Гари Невилл пенальтини Маркус Рэшфорд эмас, Погба ижро этганига эътироз билдирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз