Узбек O'zbek
Перес Неймарни «Реал» олиб келиш фикрида қатъий. У «Барселона»дан қасос олмоқчи
Сешанба, 20 Август
10130

«Реал» президенти Флорентино Перес ўз клубига «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни олиб келиш фикрида қаъий, бу ҳақда sport.es нашрида айтилмоқда.

ОАВ маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан 27 ёшли бразилиялик футболчи келишига қарши.

Перес Неймар 2013 йилда «Реал»га ўтишга яқин бўлгани, аммо сўнгги паллада «Барселона» уни ўзига оғдиришга муваффақ бўлганини яхши эслайди. Энди испаниялик функционер каталонлардан ўша харид учун қасос олмоқчи.

2018/19 йилги мавсумда Неймар парижликлар сафида барча турнирлар доирасида жами 28 ўйинда майдонга тушиб, 23 гол урди в 13 голга узатма берди. Transfermarkt.de портали 180 миллион еврога баҳоланган. Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача «Барселона» сафида ўйнаган.

Бундан аввалроқ, «Барселона» Неймарни кейинроқ сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчилиги, аммо «ПСЖ» бунга рози эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги хабарларга кўра, «Ювентус» «ПСЖ» билан Неймар трансфери бўйича музокара бошлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз