Узбек O'zbek
ОАВ: Пулишич севимли клуби «МЮ» таклифини Моуриньо туфайли рад этган
Сешанба, 20 Август
3371

«Челси»нинг янги яримҳимоячиси Кристиан Пулишичда фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириш варианти ҳам бор эди. У ёшлигидан «қизил иблислар» мухлиси бўлган.

Аммо, Тhe Telegraph хабарига кўра, 20 ёшли футболчи «МЮ»га ўтиш имконияти туғилган пайтда жамоани Жозе Моуриньо бошқараётган бўлгани учун таклифга рад жавобини берган.

Пулишич Моуриньонинг ёш футболчиларга пул тикишни ёқтирмаслиги ва уларга доимий ўйин амалиёти бермаслигидан хавотирланган. Унинг отаси ҳам Жозега салбий муносабат билдирган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис ўтган йили декабрда истеъфога чиқарилган, бир ойдан сўнг америкалик хавбек трансфери бўйича «Боруссия Д» ва «Челси» келишувга эришган эди. Трансфер қиймати 64 млн еврони ташкил этган.

Кристиан бу мавсум «Челси»нинг учта ўйинидан иккитасида асосий таркибда майдонга тушди, битта учрашувда захирадан ўйинга қўшилди. Унинг ҳисобида ҳозирча битта голли узатма бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз