Узбек O'zbek
Невилл: «Нега Погба пенальти тепиш ҳуқуқини Рэшфорддан олиб қўйди?»
Сешанба, 20 Август
5699

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Гари Невилл жамоа яримҳимоячиси Поль Погбанинг АПЛ 2-туридаги «Вулверҳэмптон» билан ўйиндаги ҳаракатларини қоралади. Франциялик юлдуз кечаги баҳсда пенальти тепиш ҳуқуқини Маркус Рэшфорддан олиб, хатога йўл қўйган, натижада 1:1 ҳисоби ўзгармай қолганди.

«Нега Погба пенальти тепиш ҳуқуқини Рэшфорддан олиб қўйди? Бунақа ҳолатларни ёқтирмайман. Албатта, улар майдонда пенальтини ким тепиши масаласида келишиб олишди, лекин мен бунақасини қабул қила олмайман.

Жамоада икки нафар пенальтист бўлиши кераклигини тушунаман, лекин улардан бири асосий, иккинчиси алмашиб тепувчи бўлиши лозим.

Погба охирги 12 ой ичида 4 марта пенальтида хато қилди. Шубҳасиз, унинг ўзига ишончи юқори ва бундан кейин ҳам пенальти тепишда давом этади. Лекин ўтган ҳафта 11 метрлик нуқтадан тўп киритган йигит бугун ҳам зарбани ўзи ижро этиши керак эди. Рэшфорд ўтган ҳафта адашмаганди», – дея «Челси»га қарши ўйинни назарда тутиб гапирди Невилл.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз