Узбек O'zbek
«МЮ» очко йўқотди ва биринчи ўринга чиқа олмади
Сешанба, 20 Август
5106

Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Вулверҳэмптон» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Вулверҳемптондаги «Молине» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди — 1:1. 

Ўйиннинг 27-дақиқасида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда, ўйиннинг 55-дақиқасида«Вулверҳэмптон» яримҳимоячиси Рубен Невеш жавоб голини урди. 13 дақиқа ўтиб ўйин бош ҳаками Жонатан Мосс мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади, аммо «Манчестер Юнайтед» ҳавбеки Поль Погба 11 метрлик нуқтадан зарба беришда хато қилди. 

Бу натижадан кейин «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқарди ва 4 очко билан 4-ўринга жойлашди. «Вулверҳэмптон» 2 очко билан 13-ўринда жойлашган. Айни вақтда АПЛда 6 очко тўплаган «Ливерпуль» пешқадамлик қилмоқда, 2 ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этган иккинчи жамоа бўлмиш «Арсенал» иккинчи ўринда бормоқда.

Англия чемпионати
2-тур
Вулверҳэмптон – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 27 Марсиял, 1:1 – 55 Рубен Невеш.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Беннетт, Коуди, Боли, Доэрти (Траоре, 46), Дендонкер, Рубен Невеш, Моутинью, Кастро, Хименес (Кутроне, 90), Диогу Жота (Нету, 86).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Шоу, Погба, Мактомини, Жеймс (Гринвуд, 89), Лингард (Мата, 81), Рэшфорд (Перейра, 89), Марсиял.
Огоҳлантиришлар: Жеймс (24), Рубен Невеш (51), Беннетт (67), Уан-Биссака (84).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз