Узбек O'zbek
Москва дербисида «Спартак» «ЦСКА»дан устун келди
Сешанба, 20 Август
1817

Россия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Спартак» «ЦСКА»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Мезбонлардан Жиго дубл қайд этган бўлса, «армия»чилар сафида Фернандес ягона тўпни киритди.

6-турдан сўнг «Спартак» 11 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олган бўлса, «ЦСКА» 10 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Навбатдаги турда «Спартак» «Крилья Советов» меҳмони бўлса, «ЦСКА» ўз уйида «Ахмат»ни қабул қилади. Бу ўйинлар 25 август куни бўлиб ўтади.

Спартак М – ЦСКА 1:1
Стадион: Открытие Арена 
Бош ҳакам: Сегей Карасёв
Голлар: 1:0 – 59 Жиго, 1:1 – 68 Фернандес, 2:1 – 79 Жиго
Спартак: Максименко, Ещенко, Жиго, Жикия, Айртон, Зобнин, Гулиев, Ларссон (Мирзов, 72), Тиль, Бакаев (Мельгарехо, 88), Шюррле
ЦСКА: Акинфеев, Магнуссон, Набабкин, Дивеев, Кучаев, Обляков, Ахметов (Бистрович, 80), Фернандес, Влашич, Ефремов (Нишимура, 22;  Бийол, 87), Чалов
Огоҳлантиришлар: Ларрсон (36), Магнуссон (71), Набабкин (90+5)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз