Узбек O'zbek
Манба: Рибери кучли бешликнинг бошқа чемпионатига ўтадиган бўлди
Сешанба, 20 Август
3419

Яримҳимоячи Франк Рибери фаолиятини «Фиорентина»да давом эттириши ойдинлашмоқда, деб ёзади журналист Жанлука Ди Марцио.

Томонлар шартнома бўйича келишувга эришишган, эртага футболчи тиббий кўрикдан ўтиши мумкин.

Янги жамоасида Рибери солиқларни тўлагандан кейин йилига 4 млн евро маош олиши, бу миқдор бонуслар ҳисобига ортиши мумкинлиги айтиляпти.

Ҳозир агент ва воситачиларнинг келишиб олишлари қолди, холос.

Рибери 12 йил давомида «Бавария»да ўйнаб, шу ёзда эркин агентга айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз