Узбек O'zbek
Клопп «Ливерпуль»дан қачон кетиши мумкинлигини айтди
Сешанба, 20 Август
7210

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп бу лавозимда яна қанча вақт қолиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳозир ҳаётимнинг ўта мароқли дамлари. Бу онлар максимал узоқ давом этишига умид қиламан, аммо барибир ҳамма нарсага тайёр туриш керак. 2-3 йилдан кейин «Ливерпуль»дан кетишимни истисно этмайман. Ўша вақтда бу сизлар учун сюрприз бўлмаслиги учун айтиб қўйяпман», – деди Клопп Bild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2015 йил октябридан буён «Ливерпуль»ни бошқаряпти. Ўтган мавсумда у Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, «қизиллар» билан илк совринини қўлга киритган, ўтган ҳафта эса УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонган эди.

Opta Sports маълумотига кўра, 52 ёшли мутахассис айнан «Ливерпуль»да энг яхши ғалаба коэффициентини қайд этмоқда. У мерсисайдликлар билан 57 фоиз ўйинларида ғалаба қозонган.

Бу кўрсаткич Клопп Дортмунднинг «Боруссия»сини бошқарганида 56 фоиз, «Майнц»да ишлаганида 40 фоизни ташкил этганди.

Клопп мураббийлик фаолиятидаги 800-ўйинида 7-совринини қўлга киритди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз